Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиянинг Сурия билан чегарадош ҳудудларидан одамлар эвакуация қилинмоқда
Туркия ҳукумати Сурия билан чегарадош бўлган Газиантеп вилоятидаги Карқамиш туманидан одамларни эвакуация қилмоқда, деб маълум қилди СNN Turk телеканали.
23 августда Суриянинг шимолидаги Жараблус шаҳридан Карқамиш ўққа тутилган. Жараблусда ўртамиёна Сурия мухолифати ва ИШИД террорчилик гуруҳи ўртасида тўқнашувлар кетмоқда. Туркия қуролли кучлари бунга жавобан ИШИД позицияларини артиллерия қуролидан ўққа тутган.
Туркия ҳудудининг ўққа тутилиши оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Суриядан отилган снарядлардан бири Карқамиш мэрияси биноси ёнидаги хиёбонга тушган.
Полиция маҳаллий аҳолини чегараолди ҳудудини тарк этишга чақирмоқда. Одамларни эвакуация қилиш учун автобуслардан фойдаланилмоқда. Таъкидланишича, эвакуация кўнгилли тарзда амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026