Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
30 августдан эътиборан, Индонезия пойтахти Жакартанинг марказий кўчаларида ҳаракатланиш учун транспорт воситалари рақамларининг жуфт-тоқ тизими жорий этилади. Бу ҳақда, Жакарта транспорт бошқармаси раҳбари Андри Яншах маълум қилган.
"Янги тизимни дастлабки баҳолаш ишлари муваффақиятли ўтди, дея оламиз. Йўлда ҳаракатланиш вақти қисқарди", — дея Андри сўзларини келтиради Jakarta Globe нашри.
Янги тизимга мувофиқ, автомобиллар давлат рақамига кўра, шаҳар марказига ойнинг тоқ ёки жуфт саналарида кира олишади. Қоидабузарларга икки ойлик қамоқ жазоси ёхуд ярим миллион Индоезия рупийси (38 доллар атрофида) жарима тайинланиши мумкин.
Шаҳар губернатори сўзларига кўра, янги тизим вақтинчалик чора бўлиб, келгусида Жакартанинг асосий магистрал йўлларида ҳаракатланиш учун электрон тўлов тизимлари ишга туширилади.
Қайд этиш жоизки, расмий маълумотларга биноан, 12 млн, норасман 25 млн киши истиқомат қиладиган мегаполис, бутун дунё бўйлаб ўтказилган сўров натижаларига кўра "транспорт воситалари ҳаракатланиши учун энг ноқулай шаҳар" дея тан олинган.
Мавзуга оид
11:29 / 27.06.2026
TikTok ва YouTube Индонезияда 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг аккаунтини ўчирди
09:03 / 28.05.2026
Ҳукумат назорат-касса тизими бўйича янги ўзгартишлар тайёрламоқда
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026