Жамият | 18:12 / 29.08.2016
5371
1 дақиқада ўқилади

Россияда парапланерчи 400 метр баландликдан қулаб тирик қолди

Ленинград вилоятилик 30 ёшли эркак парапланда парвоз қилаётганда назоратни йўқотиб, 400 метр баландликдан ерга қулаган. У бахтли тасодиф туфайли тирик қолган, деб хабар қилмоқда «Интерфакс» агентлиги.

Ҳодиса Модолица қишлоғида рўй берган. Якшанба, 28-август куни кечқурун полиция маҳкамасига келган хабарда, 1986-йилда таваллуд топган эркак шифохонага оғир аҳволда олиб келингани маълум қилинган. У парапланда учаётган вақтда қулаб тушгани боис, бош-мия жароҳати олгани ва оғир аҳволда эканини таъкидланган. 

Life сайтининг хабарига кўра, жабрдийданинг ўнг болдир суяги сингани ва бел соҳасида жароҳат олгани аниқланган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид