Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Хитой ижтимоий ва кўнгилочар янгиликлар устидан назоратни кучайтиради
ХХР матбуот, нашриёт, радиоэшиттириш, кинематография ва телевидения Давлат бошқармаси мамлакат ОАВдаги кўнгилочар ва ижтимоий мавзудаги янгиликлар устидан назоратни кучайтиради, деб хабар қилмоқда Синьхуа агентлиги.
Маъмуриятда қайд этишларича, янгиликлар саҳифаларида умум қабул қилинган ғоя ва "ижобий мазмун" устунлик қилиши лозим. ОАВ "одобсиз ҳазиллар", "классикани таҳқирлаш" ва "ғарб турмуш тарзини ҳаддан ташқари мақтаб юбориш"дан сақланиши лозим.
Ҳужжатга мувофиқ, шунингдек, юлдузлар, интернет олами машҳур шахслари ва бой инсонларга ўта эътибор бермаслик тавсия қилинган. Бундан ташқари, кимнингдир шахсий ҳаёти, оилавий можароси ва муносабатларидан шов-шув ясамаслик мақсадга мувофиқ.
Бошқарма кўрсатмалари ОАВнинг барча турларига бирдек тегишли экани таъкидланган. Қоидабузарларга нисбатан турли хил жазо чоралари қўлланилади. Жумладан улар лицензиядан маҳрум бўлишлари ҳам мумкин.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026