Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўшаб қолган Ҳангжоу
4-5 сентябрь кунлари Хитойнинг Ҳангжоу шаҳрида дунёнинг йигирмата энг йирик давлатини жамловчи G20 саммити бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилинган эди. Шу муносабат билан, Хитойнинг тез суръатларда ривожланиб бораётган ва турли маълумотларга кўра, 8-15 миллион киши истқомат қилувчи шаҳри анжуман кунларида деярли кимсасиз бўлиб қолди, дейиш мумкин.

Кўплаб дўконлар ва ошхоналар ёпилган, одатда тирбанд бўлган кўчаларда онда сонда машина ва мопедлар кузатилгани журналистлар ва блогерлар эътиборини тортган.
Бунинг сабаби, маҳаллий ҳукумат вакилларининг саммит иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қатор чораларни кўрганидир. Шаҳарнинг кўпгина фуқаролари ҳақ тўланадиган таътиллар ва ёки 500 юанлик сайёҳлик ваучерларидан фойдаланиб, шаҳарни тарк этган.

Бироқ, шаҳарнинг барча аҳолиси чиқиб кетди дейиш нотўғри бўлур эди. Айримлари, шаҳар кўчаларининг ноодатий кимсасизлигини суратларга тушириб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.










Мавзуга оид
20:09 / 28.01.2026
WSJ: Хитой армиясининг энг юқори мартабали генерали АҚШга ядровий сирларни сиздиришда айбланмоқда
21:06 / 26.01.2026
Японлар пандалар билан хайрлашмоқда – ўзаро муносабатлар ёмонлашгани туфайли Хитой уларни қайтариб олмоқда
20:06 / 26.01.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси назорат ўйинида Хитой билан дурангга эришди
09:35 / 26.01.2026