Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехияда 100 йиллик иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди
Чехияда синоптиклар сентябрь ойи ўртаси учун рекорд даражадаги иссиқ ҳароратни қайд этишди. Прагада термометрлар +33,2 даража (Цельсий) иссиқ ҳароратни қайд этишган.
"Чехияда бешинчи кунки, иссиқ ҳарорат рекорди янгиланмоқда. Прагада куннинг иккинчи ярмида термометр +33,2 даража иссиқни кўрсатди. Республиканинг аксар қисмида +32 даража иссиқ қайд этилган. Бу эса 100 йиллик рекорднинг янгиланиши ҳисобланади", дейилган хабарда.
Метеоролог Ян Шрамекнинг айтишича, Марказий Европада ҳаво босими ошиб, одатдагидан 10 даража юқори, Ўрта Ер денгизи бўйларига хос ҳарорат қайд этилиши кузатилмоқда.
Синоптикларнинг прогнозларига кўра, вазият ҳафта ўртасигача сақланиб қолади. Ҳафтанинг иккинчи ярмида Чехияга ғарбдан ёмғир келади ва ўртача ҳарорат 22-25 даражага тушади.
Мавзуга оид
09:38 / 12.06.2026
ЖЧ-26. Корейслар камбэк амалга оширди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
09:14 / 27.05.2026
Чехиялик фуқаро Eurojackpot лотереясида 120 млн евро ютди
22:01 / 26.05.2026