Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сиёсатшунос: Ўзбекистон президентлик сайловини шаффоф ўтказишдан манфаатдор
Ўзбекистон президентлик сайловини шаффоф ва ошкора ўтказишни хоҳлаётганини намойиш этаяпти, деган фикрни билдирмоқда Шарқшунослик институти илмий ходими Станислав Притчин.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов маълум қилганидек, президентлик сайлови шу йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтади.
"Таклифномалар, хусусан ЕХҲТ демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросига ҳам юборилди. Ҳозирча, бу бюро тўлиқ таркибда сафар уюштирадими ёки аввалги сайловлардаги каби атиги 11 нафар кузатувчи келадими, номаълум", — деган Притчин "Россия сегодня" ахборот агентлигида бўлиб ўтган давра суҳбатида.
Унинг қўшимча қилишича, "ЕХҲТдан ташқари, ШҲТ ва МДҲдан кузатувчилар бўлади".
"Яъни, Ўзбекистон сайловларни, хорижлик кузатувчилар, қўшнилари ва барча, жумладан ғарблик кузатувчилар учун ҳам имкон қадар шаффоф ва ошкора ўтказишга уринмоқда", — деб ҳисоблайди россиялик шарқшунос олим.
Ҳозирги кунга келиб, Ўзбекистоннинг барча тўртта сиёсий партияси ҳам президентлик сайлови учун ҳужжатларини топширган. Сайлов қонунчилигига кўра, президентлик сайловидан камида 6 ой муқаддам рўйхатдан ўтган партиягина номзодини илгари сура олади.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026