Эрдўған Украинанинг Қримдаги даъволарини қўллаб-қувватлайди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Украина президенти Пётр Порошенко билан ўтказган учрашувида Қрим масаласида Киевни қўллаб-қувватлаш масаласи ўзгармаслигини таъкидлаган. Бу ҳақда, Украина давлат раҳбари сайти хабар қилмоқда.
"Ражаб Тоййиб Эрдўған қайд этганидек, Туркия Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тиклашда Киевни, ҳам икки томонлама, ҳамда кўп томонлама жиҳатдан қўллаб-қувватлашда давом этади", - дейилади хабарда. Порошенко матбуот-хизматида маълум қилишларича, "Россия билан алоқаларнинг тикланиши Туркиянинг бу масаладаги қараши ўзгаришига сабаб бўлмайди".
Бундан ташқари, давлат раҳбарлари савдо ва инвестицияларга оид масалаларни ҳам муҳокама этган.
"Украина президенти Туркия компанияларини мамлакатдаги корхоналарни хусусийлаштиришда иштирок этишга чақирган", - дея қўшимча қилган матбуот хизмати.
Улар, шунингдек, яқин орада энергетика масаласи бўйича украин-турк ишчи гуруҳининг учрашувини ташкил этишга келишиб олишган.
Мавзуга оид
23:26 / 26.09.2024
Трамп урушни тўхтатиш учун «ҳар қандай битим»га бормаётган Зеленскийга қарши ҳужумга ўтди
18:35 / 26.09.2024
Вуҳледар, Селидове, Торецк. Украина учун фронтнинг қайси нуқтасидаги вазият энг оғири?
15:17 / 26.09.2024
Украинанинг “ғалаба режаси” амалга ошадими? Таҳлилчилар баҳси
11:30 / 26.09.2024