Жаҳон | 22:28 / 02.10.2016
22444
1 дақиқада ўқилади
Эрон АҚШнинг ушлаб олинган дронини намойиш қилди
Эронда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аъзолари АҚШнинг ушлаб олинган дрони суратини чоп этишди, деб хабар бермоқда Tashim News агентлиги.
Эронликлар томонидан ушлаб олинган дрон MQ-1C Predator дронининг такомиллашган версияси – MQ-1C Grey Eagle бўлиб чиққан. Бу модель бошқарилувчи ракеталар ёки бомбалар билан жиҳозланиш мумкин.
Маълум қилинишича, дронни ушлаш тафсилотлари келтирилмаган, бироқ кўрсатилган фотосуратларда дронда катта шикастланишлар борлиги кўринмаган. Мутахассисларнинг фикрича, дрон радиоэлектрон кураш воситаларини қўллаган ҳолда ушланиб, Эронга мажбурий равишда қўндирилган.
Мавзуга оид
19:58
Эрон уранни бойитувчи илғор центрифугалардан фойдаланишни бошлаганини эълон қилди
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
19:45 / 22.11.2024