Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиянинг энг йирик шаҳрига миллионер мэр бўлди
Бразилия социал-демократик партияси аъзоси, тадбиркор-миллионер Жоау Дориа Бразилиянинг энг йирик шаҳри – Сан-Паулу мэри этиб сайланди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Охирги натижаларга кўра, Дориа мэр лавозими учун сайловларда 53 фоиз сайловчиларнинг овозини тўплай олган ва бу унга сайловда ғолиб бўлишни таъминлаган.
Бразилия социал-демократик партияси ўнг центристик сиёсатни юргазади ва социал-либералликни илгари суради.
Бразилиянинг аҳоли сони бўйича иккинчи рақамли шаҳари – Рио-де-Жанейрода сайловнинг 1-босқичида ғолиб аниқланмади. Бу ерда шаҳар мэри лавозими учун Бразилия республика партияси номзоди Марселу Кривелла, "Социализм ва озодлик" сиёсий ҳаракати номзоди Марселу Фрейшу ҳамда Бразилия демократик ҳаракати партияси номзоди Педру Паулу кураш олиб бормоқдалар.
Сайловлар давомида Бразилия аҳолиси шаҳарлар мэрлари ва қонунчилик ҳокимиятининг маҳаллий органларига депутатларни сайлашди. Бразилияда рўйхатдан ўтган сайловчилар 144 млн дан кўпроқни ташкил қилади. Аҳолиси 200 мингдан кўпроқ шаҳарлар учун иккинчи босқич сайловлар ўтказиш кўзда тутилган. У 30 октябрда номзодлардан бирортаси биринчи босқичда мутлақ кўпчилик овозни тўплай олмаган аҳоли пунктларида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
23:05 / 14.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
10:40 / 14.06.2026
ЖЧда сенсациялар куни. Қатар сўнгги дақиқаларда гол урди, Бразилия очко йўқотди
19:13 / 17.05.2026
Дунёдаги энг кекса опа-сингиллар Бразилияда яшаётгани маълум бўлди
21:17 / 12.05.2026