Жамият | 13:02 / 03.10.2016
6887
2 дақиқада ўқилади

Дональд Трамп АҚШ Республикачилар сафида жиддий парокандаликка сабаб бўлмоқда

АҚШнинг Республикачилар партиясидан собиқ президенти кичик Жорж Буш ва Лаура Бушнинг қизи Барбара 1 октябрь куни Ҳиллари Клинтоннинг Парижда бўлиб ўтган сайловолди маблағ жамғариш анжуманига ташриф буюрган. Бу ҳақда, СНН телеканали воқеадан хабардор манбанинг сўзларига таянган ҳолда хабар қилмоқда. 

Барбара Буш Клинтон ёрдамчиси Ҳума Абедин ҳамда Vogue журнали бош муҳаррири Анна Винтор билан мазкур жамғармани ошириш йиғилишида тушган суратини ижтимоий тармоққа жойлаштирган. 

Ушбу сурат кейинчалик Клинтон жамғармасига ҳисса қўшишда иштирок этганлар томонидан ҳам тармоққа қўйилган. Хусусан, Moda Operandi онлайн мода сайти асосчиси Лаурен Санто Доминго Барбара Бушнинг биргаликда тушган суратини ҳештег билан бирга ўз саҳифасида жойлаштирган. 

Бироқ, ҳозирча собиқ президент матбуот котиби мазкур суратларга изоҳ бермаган. Клинтон штаби вакиллари ҳам фикр билдиришмаган. 

Айтиш жоизки, Барбара Буш республикачилар оиласининг демократлар номзоди Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашга аҳд қилган сўнгги вакилидир. 

Ўтган ойда, собиқ республикачи президент Жорж Буш Мэриленд штатининг собиқ губернатори Кэтлин Кеннедига Клинтон учун овоз беришини билдирган эди. 

Барбаранинг онаси Лаура Буш хоним ҳам шу йилнинг бошларида партиядоши Трамп ўрнига Клинтон хоним учун овоз беришини билдирган эди. 

Мавзуга оид