Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳинд чегарачилари Покистондан келган кабутар "элчи"ни қўлга олишди
Ҳиндистоннинг Панжоб штатидаги чегарачилар, мамлакат бош вазири Нарендра Модига жанговар руҳда битилган мактубни олиб кетаётган кабутарни ушлаб олишди. Бу ҳақда Times of India нашри ёзмоқда.
Хат ташувчи қуш штат шимолидаги Патханкот туманида ушланган. Полициянинг хабарига кўра, кабутардаги мактубда: "Қадрли Моди, бизларни 1971 йилги урушдаги кишилар деб ўйлама. Энди ҳар бир чақалоқ Ҳиндистонга қарши курашишга тайёр", деган сўзлар битилган бўлган.
Нашрнинг ёзишича, бу Покистондан юборилган биринчи мактуб эмас. 1 октябрь куни минтақада шу каби хатлар солинган иккита ҳаво шари топилган эди.
Мавзуга оид
16:46
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
21:05 / 20.05.2026
Эрон бойитилган уранни Россияга топширишни кўриб чиқмоқда
23:00 / 18.05.2026
Покистон Саудия Арабистонига 8000 аскар юборди
20:53 / 15.05.2026