Жамият | 13:02 / 06.10.2016
3969
1 дақиқада ўқилади
АҚШда «Мэтью» тўфони сабабли 1,6 минг авиапарвоз бекор қилинди
АҚШнинг жанубий штати Флоридага Атлантика океанида пайдо бўлган «Мэтью» довули яқинлашиб келаётгани муносабати билан American Airlines авиакомпанияси штат жанубидаги барча рейсларни бекор қилган. Бу ҳақда ABC телеканали хабар қилмоқда.
Аниқлик киритилишича, компания раҳбарияти довулнинг яқинлашиб келаётгани боис эълон қилинган огоҳлантиришга риоя қилган ҳолда шундай қарор қабул қилган.
American Airlines компаниясининг баёнотига кўра, маҳаллий вақт билан кундузги соат 12:00дан кейинги барча парвозлар бекор қилинади. Майами халқаро аэропорти, Форт-Лодердейл — Ҳолливуд ва Палм-Бич аэропортларидаги рейслар шулар жумласидан.
Компания 7 октябрда парвозларни қайта бошлашга умид билдирмоқда.