Ўзбекистон | 16:44 / 10.10.2016
8270
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон» телеканалида «Тадбиркор даври» дастури пайдо бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида Ўзбекистон Республикаси миллий телерадиокомпанияси томонидан тадбиркорлик фаолиятига доир янги теледастур яратиш ҳам кўзда тутилган эди. 

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, «Ўзбекистон» миллий телерадиоканалида «Тадбиркор даври» номли кўрсатув пайдо бўлади.

Интерактив кўрсатувлар туркуми аҳоли, биринчи галда тадбиркорлик субьектларига, тадбиркорлик фаолиятини юритиш ва ташкил этиш билан боғлиқ жараёнлар хусусида тушунча беради. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид