Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Африка ва Осиё мамлакатларига 600 млн доллар ёрдам таклиф қилди
Фото: © Fotolia
Хитой Африка ва Осиёнинг португал тилида сўзлашувчи мамлакатларига 3 йил муддатга 4 млрд юанлик (600 млн АҚШ долларига яқин) имтиёзли кредит ва ёрдам таклиф қилди.
Синьхуа агентлигининг хабар қилишича, бу ҳақда ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян Макао махсус маъмурий туманида маълум қилган.
Хитой ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, расмий Пекин маъмурияти португал тилли мамлакатлар билан мустаҳкам савдо-иқтисодий муносабатларини барпо этиш ва қуриш ниятида. Ли Кэцяннинг таъкидлашича, "Ипак йўли иқтисодий ҳудуди" дастури мазкур мамлакатлар тараққиёти режаларига мос келади.
Хитой ҳукумати раҳбарига кўра, мамлакатнинг португал тилли мамлакатлар билан алоқалари тарихдаги энг яхши даврини бошидан кечирмоқда, 2015 йилда томонлар ўртасидаги савдо ҳажми қарийб 100 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.
Мавзуга оид
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
23:21 / 24.04.2026
Филлар тўдаси америкалик миллионер-овчини топтаб ўлдирди
07:33 / 21.04.2026
“Саҳро кўзи”: Африкадаги сирли геологик тузилманинг янги сурати
07:54 / 10.04.2026