Жамият | 11:13 / 11.10.2016
12294
2 дақиқада ўқилади

Кексалардаги ақли заифликка сабаб бўлувчи бош омил маълум қилинди

Фото: Globallookpress.com

АҚШлик шифокорлар кўпчилик инсонлар, айниқса ўрта ёшлиларда юқори қон босимининг узоқ истиқболдаги салбий оқибатини эълон қилишди. Ушбу тадқиқот ҳақида Hypertension журналида чоп этилган мақолада сўз юритилган. 

Олимларнинг таъкидларича, юқори қон босими — кекса ёшда юрак-қон айланиш тизими билан боғлиқ ақлий хасталиклар ривожланишининг асосий омили ҳисобланади. У шунингдек, инсульт ва Альцгеймер касалликларига сабаб бўлади. 

Юқори қон босими бош мия томирларига келувчи қон оқимини бузади, бу эса инсон асаб тизимининг ишлашига салбий таъсир кўрсатади. 

Олимлар кекса кишиларда ақли заифлик ривожланиши сабабларига оид тадқиқотлари натижасида шундай хулосага келишган. 

Ҳозирги вақтда, дунёда 40 миллионга яқин инсон орттирилган ақли заифликдан азият чекади. Уларнинг 80 фоизига бош мия қон айланиш тизими ёки Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган. 2050 йилга келиб, олимларнинг тахмин қилишларича, аҳолининг умумий қариши, ўртача умр кўришнинг узайиши ва даволашнинг имкони бўлмаслиги сабабли, бундай беморлар сони 3 баравар ортиши мумкин. 

Мавзуга оид