Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марсда ҳаёт учун жой борлиги аниқланди
Фото: NASA
Марснинг шимолий ярим шаридаги Deuteronilus Mensae ҳудуди инсонларнинг биринчи экспедицияси учун мос келувчи жой бўлиши мумкин. Сабаби, у ерда катта миқдорда сув музликлари мавжуд. Тадқиқотчилар ишониб айтишича, айнан шу ҳудудда ўзга сайёраликлар ҳаётини кашф этиш мумкин. Бу ҳақда хабар қилмоқда.
Олимлар томонидан аниқланган минтақанинг радиуси 100 километрга яқин бўлиб, у Утопия ва Хрис текисликлари орасида жойлашган. Ҳудуднинг аниқ координаталари — 39,1 даража шимолий кенглик ва 23,1 даража шарқий узунлик.
Дунёнинг етакчи фазовий агентликлари аввалари жуда кўп маротаба Марсга экспедиция жўнатиш режаси ҳақида маълум қилишган. Жумладан, НАСА астронавтларни мазкур сайёрага 2030 йиллардан жойлаштиришни режалаштирган. Американинг хусусий SpaceX компанияси Марсга ўз миссиясини 2024 йилда юбориш ниятида.
29 сентябрь куни АҚШлик тадқиқотчилар Journal of Geophysical Research: Planets нашрида Марс платоси Тавмасияни тирик организм учун энг муносиб жой деб аташди.
Мавзуга оид
20:18 / 03.12.2025
Тарихда биринчи марта ХКСга бир вақтнинг ўзида 8 та космик кема уланди
14:38 / 14.11.2025
NASA Марсга EscaPade пилотсиз миссиясини муваффақиятли учирди
07:24 / 31.10.2025
NASA 2025 US6 астероиди ҳақидаги маълумотларга киришни чеклади. Сабаб нима?
19:03 / 29.10.2025