Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Facebook ижтимоий тармоғига рухсат бериш учун ўз шартини илгари сурди
Фото: © AP
ХХР ҳукумати мамлакат ҳудудидан Facebook тармоғига уланиш имконини беришга тайёр. Бунинг учун, ижтимоий тармоқ раҳбарияти мамлакат қонунчилигига риоя қилиши керак. Хитой интернет ишлари бўйича девони раҳбари ўринбосари Жэнь Сяньлян махсус матбуот анжуманида шундай баёнот берган.
"Хитойнинг интернетни ривожлантиришдаги сиёсати очиқлигича қолмоқда", -дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради "Жэньминь жибао" нашрининг электрон сони. У Facebook ва Google қидирув хизматидан фойдаланиш хизмати келажакда тикланиши мумкинми?, деган саволга шундай жавоб берган.
Америка ижтимоий тармоғи кўп бора Хитой интернет ҳудудига қизиқиш билдирган эди. Дунёнинг аҳоли сони бўйича энг йирик давлатида (1 млрд 375 млнга яқин) жорий йил биринчи ярим йиллигида 710 млн киши интернетнинг фаол фойдаланувчиси бўлган.
Мавзуга оид
12:13 / 14.01.2026
Арктика хавфсизлиги: Германия Россия ва Хитой таҳдидларига ишора қилди
12:08 / 13.01.2026
Alphabet компаниясининг капитализацияси илк бор 4 трлн доллардан ошди
23:35 / 12.01.2026
Ўлдингми? – Хитойда ёлғиз одамлар учун мўлжалланган илова оммалашди
00:48 / 11.01.2026