Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: МРБ Россияга қарши махсус ҳужумни тайёрлаяпти
АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси мамлакат президенти маъмурияти топшириғига биноан Россияга қарши жиддий киберҳужумни тайёрламоқда. Бу ҳақда, NBC News телеканали разведка бошқармасидаги юқори лавозимли манбасига таянган ҳолда хабар қилган.
Қайд этилишича, ҳужум гўёки россиялик хакерларнинг АҚШ президентлик сайловига таъсир этишга уриниши учун жавоб бўлади.
Манбанинг сўзларига кўра, Россия раҳбарияти ушбу киберҳужум нишони ҳисобланади. Унинг изоҳ беришича, Россия президенти Владимир Путин атрофидаги кишиларнинг шахсий аккаунтлари ва банк ҳисоб рақамларига ҳужум қилинади.
Манба, шунингдек, бошқарма амалиётга тайёрланаётгани ва бузиш усулларини ишлаб чиқаётганини айтган.
Мавзуга оид
22:02 / 01.01.2026
Путин қароргоҳига ҳужум: Россия Мудофаа вазирлиги далилларни қўлга киритганини даъво қилди
18:53 / 01.01.2026
Дунёнинг энг йирик инвестори Уоррен Баффет лавозимини тарк этади
17:43 / 01.01.2026
МРБ Трампга: Украина Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилишга уринмаган – ОАВ
16:38 / 01.01.2026