Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яманда икки америкалик озод қилинди
Фото: newsera.ru
Яманлик ҳусийчилар аввалроқ асирда ушлаб турилган икки америкаликни озод қилдилар. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти вакили Марк Тонер маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
"АҚШ ҳукумати аввалроқ Яманда ушлаб турилган икки америкалик фуқаро озод қилиниб, Уммонга етиб келганини қутлайди", деб айтилди Тонер берган баёнотда. Тонер озод қилинганлар билан энди АҚШнинг Уммон пойтахти Масқатдаги элчихонаси шуғулланишини қўшимча қилди.
АҚШ ҳукумати Уммон раҳбариятига кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик билдирди ва ҳусийчиларнинг "инсонпарвар амалини" ижобий баҳолади. Тонер Яман ҳудудида ушлаб турилган қолган америкаликларни ҳам озод қилишга чақирди.
Озод қилинган америкаликлар асирга тушиб қолишлари тафсилотлари, уларнинг исмлари ошкор қилинмаган.
Мавзуга оид
17:56 / 06.01.2026
Ҳусийлар, Саудия ва БАА учбурчаги: Яманда нималар бўляпти?
18:01 / 30.12.2025
Саудия Яманга зарба берди. Нишон – айирмачи гуруҳларни қўллаш учун БААдан юборилган қуроллар бўлган
14:03 / 25.12.2025
Масқатда ҳужжатсиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
09:33 / 04.11.2025