Оқ уй "Россия киберҳужумлари"га қарши санкциялар киритиши мумкин
АҚШ маъмурияти Россиянинг "хакерлик ҳужумлари ва АҚШ президентлик сайловини барбод этишга уринишлари"га қарши турли чораларни кўриб чиқмоқда, бироқ улар ҳақида аввалдан огоҳлантирмайди. Оқ уй расмий вакили Жош Эрнест шу ҳақда маълум қилган.
АҚШ Демократик партияси Россиянинг Америка президентлик сайлови натижасига таъсир кўрсатиш мақсадида бир неча маротаба партия серверларига хакерлик ҳужумлари содир этганини таъкидлаган эди.
Россия давлат раҳбари Владимир Путин эса, эълон қилинаётган маълумотларда Москва манфаатларига жавоб берадиган бирон нарса йўқлигини айтганди.
"Олий бош қўмондони русларнинг сиёсий тизимимизни бузишга уринаётганига муносиб жавоб бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Қандай қарор қабул қилинмасин, биз уни олдиндан эълон қилмасак керак", — деган Обама матбуот котиби.
Унинг таъкидлашича, АҚШ "нафақат бу ҳақда эълон қилмаслиги, балки ҳеч қачон буни тан олмаслиги ҳам мумкин". Эрнестнинг сўзларига кўра, президент "Россия содир этган ишларни баҳолашда давом этаяпти".
Шу билан бирга, Оқ уй вакилининг сўзларига кўра, АҚШнинг жавоб ҳаракатлари фақатгина "киберкенгликдаги жавобдан иборат бўлмайди", балки "молиявий санкциялар"ни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Мавзуга оид
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда кўпчиликни қўлга киритди
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
10:31