Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия элчиси изоҳ бериш учун Бельгия ТИВга чақиртирилди
Фото: AFP
Бельгия Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Брюсселдаги элчисини руслар бельгияликларни Ҳалабда тинч аҳоли вакилларини бомбардимон қилишда айблагани бўйича чақиртирди.
«Россиянинг Бельгиядаги элчиси Александр Токовинин Ташқи ишлар вазирлигига Россия томони Ҳалабдаги авиазарбалар бўйича берган баёнотига тушунтириш сўраб чақиртирилди», — дея Бельгия ТИВ раҳбари Дидье Рейндерснинг сўзларини келтирган La Libre нашри.
Бундан олдинроқ, Бельгия Мудофаа вазири Стивен Вандепут мамлакат Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари Ҳалабда тинч аҳоли вакилларини бомбардимон қилгани айтилган баёнотни инкор қилиб чиққанди.
18 октябрь куни кечқурун Россия Мудофаа вазирлиги Суриядаги зиддиятли томонларни яраштириш бўйича Россия маркази баённомасига асосланиб Хаасажек қишлоғида Бельгиянинг F-16 самолётлари берган зарба оқибатида олти киши ҳалок бўлиб, тўрт киши жароҳатлангани ҳақида хабар тарқатганди.
Мавзуга оид
14:23 / 08.01.2026
Сурияда яна жанглар бошланди
07:45 / 20.09.2025
Россиянинг янги элчиси Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди
17:44 / 10.06.2025
Россия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда
21:06 / 05.12.2024