Иқтисодиёт | 16:08 / 21.10.2016
18100
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Тожикистондан цемент импорт қила бошлади

Тожикистон саноат вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда ишлаб чиқарилган цемент Ўзбекистонга экспорт қилина бошланган. Бундан аввал, Тожикистон бу маҳсулотни асосан Қирғизистон ва Афғонистонга сотиб келган. 

Тожикистон жорий йилнинг ўтган уч чораги мобайнида жами 222 минг тонна цемент экспорт қилган, деб хабар қилади Sputnik агентлиги. Шундан Афғонистонга 96 минг тонна, Қирғизистонга 30 минг ва Ўзбекистонга 35 минг тонна етказиб берилган. 

Айтиш жоизки, мамлакатда шу давр мобайнида 1 млн 508 минг тонна цемент ишлаб чиқилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 408 минг тоннага кўп демакдир.  Россияга 65 минг тонна цемент жўнатилган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид