ОАВ: HNA Group Hilton тармоғининг 25 фоиз акциясини харид қилмоқда
Хитойнинг HNA Group конгломерати Hilton Worldwide Holdings холдинг компаниясининг 25 фоиз акциясини Blackstone Group инвестиция гуруҳидан 6,5 млрд доллар эвазига харид қилмоқчи. Мазкур битим, 2017 йилда амалга оширилади, деб ёзмоқда "Жэньминь жибао" газетаси.
"Фикримизча, бу ўзаро фойдали ҳамкорлик бўлиб, брендимиз ва мижозларимиз учун дунё бўйлаб янги имкониятлар эшигини очади. Айниқса, HNA Group гуруҳининг Хитой сайёҳлик бозоридаги ўрни эътиборга олинса" – дейилади Hilton Worldwide Holdings баёнотида.
Хабарларга кўра, HNA Group Hilton Worldwide Holdings акциясининг ҳар бирига 26,25 АҚШ долларидан тўлайди. Бу Hilton акцияларининг 21 октябрдаги биржа савдоларидаги қийматини 15 фоизга қимматлаштирган. Битим 2017 йил биринчи чорагида якунига етказилиши хабар қилинаяпти. Шундан сўнг, Blackstone Group ихтиёрида машҳур меҳмонхоналар тармоғининг 21 фоиз акцияси қолади, дейилади мақолада.
Тарихи 1993 йилда Hainan Airlines авиакомпаниясига асос солиниши билан бошланган HNA Group конгломерати 1998 йилда ташкил этилган эди. Ҳозирда унинг активида 600 млрд юань (88,55 млрд доллар) маблағ борлиги айтилади. Ходимлари сони 180 минг кишидан иборат. HNA Group авиаташувлар, туризм, молия, илмий тадқиқотлар ва саноат соҳасида фаолият юритади.
Мавзуга оид
16:31
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
11:40 / 10.11.2024
Олтин ва кумуш арзонлашди, Bitcoin нархи кескин ошди - халқаро молия бозори шарҳи
21:49 / 04.11.2024