Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Ўрта ер денгизига кемалари ва авиациясини юборади
НАТО мамлакатлари мудофаа вазирлари ЕИнинг Ўрта ер денгизидаги "София" номли муҳожирлик дастурини қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Шу муносабат билан, альянснинг кема ва самолётлари икки ҳафта ичида шу минтақага етиб келади, деб баёнот берган ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг.
"Ўрта ер денгизидаги вазият ўта жиддийлигича қолмоқда. Биз, одамларни ноқонуний ташилишига, кўплаб одамларнинг фожиали ўлимига гувоҳ бўлмоқдамиз. Кеча кечқурун НАТО бўйича иттифоқчилар, альянснинг "Денгиз қўриқчиси" (Sea Guardian) номли амалиёти ЕИнинг "София" амалиётини қўллаши борасида якдил фикр билдиришди", — деган Столтенберг журналистларга.
Унинг сўзларига кўра, "икки ҳафта ичида НАТО кемалари ва самолётлари Ўрта ер денгизининг марказий ҳудудларига етиб келади ва ЕИнинг "София" амалиётига ёрдам бериш, вазиятни тушуниш ва логистика жиҳатидан қўллаб-қувватлашга шай бўлади", деб хабар қилмоқда РИА "Новости" агентлиги.
Мавзуга оид
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
10:15 / 08.06.2026