Тошкентда “Газель” ва Mercedes иштирокида даҳшатли автоҳалокат содир бўлди
28 октябрь эрта тонгда Тошкент шаҳри кўчаларидан бирида йирик автоҳалокат содир бўлди. «Самарқанд Дарвоза» савдо кўнгилочар мажмуаси яқинида юз берган бахтсиз ҳодисада қурбонлар бўлган, деб хабар қилган Facebook ижтимоий тармоғидаги "Водители Ташкента" гуруҳи.
Хабарларга кўра, ҳалокатда «Газель» юк машинаси ва Mercedes русумли енгил транспорт воситаси ўзаро тўқнашиб кетган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, транспорт воситалари ёнламасига тўқнашган. Зарбанинг ўта кучли бўлгани туфайли Германияда ишлаб чиқилган машина бир уюм темир-терсакка айланиб қолган. Унинг ҳайдовчиси ва олд ўриндиқда ўтирган қиз фожиа жойида ҳалок бўлгани айтилмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардликларини билдиришган.
Шунингдек, гувоҳларнинг айтишича, автоҳалокатга Mersedes ҳайдовчиси сабабчи бўлган. У катта тезликда қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган ва бошқарувни йўқотган. «Газель» машинасига ҳам жиддий талофат етган. Хабарларга кўра, юк машинаси ҳайдовчиси ҳам воқеа оқибатида ҳаётдан кўз юмгани, у икки нафар фарзанднинг отаси бўлгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
16:37
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024