Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МДҲдан ташқари барча мамлакатларда Adidas'нинг даромади кўпаймоқда
Adidas 2016 йилнинг III чораги учун молиявий кўрсаткичлари бўйича ҳисобот берди. Унга кўра, компаниянинг МДҲ давлатларидан ташқари барча мамлакатлардаги даромади 10 фоиздан ортиққа ошган. Бу ҳақида Insider Pro нашри маълум қилди.
Компаниянинг III чоракдаги соф даромади 387 миллион еврогача ошган. Сотувлар 13,8 фоизга кўпайиб, 5,41 миллиард еврони ташкил қилган. Adidas'нинг бу чоракдаги операцион даромадлари 563 миллион еврони ташкил қилган, бу 2015 йилнинг шу чорагига нисбатан 11,5 фоизга кўп.
2016 йилнинг тўққиз ойлик натижаларига кўра, Adidas'нинг соф даромади ўтган йилнинг худди шу пайтига қараганда 1,5 баробарга ошган ва 1,027 миллиард еврони ташкил қилган. Компания даромади 14,6 фоизга ошиб, 14,604 миллиард еврога тенг бўлган.
Январь-сентябрь ойлари учун компаниянинг МДҲдаги даромади 10,2 фоизга тушиб кетган ва 505 миллион еврони ташкил қилган.
Мавзуга оид
21:49 / 08.05.2025
Adidas ва Volkswagen нацистларнинг ҳокимият тепасига келишига жавобгарлигини тан олди
20:29 / 31.07.2024
Adidas супермодел Белла Хадид иштирокидаги кроссовка рекламасини ўз ресурсларидан олиб ташлади
12:20 / 02.04.2024
Adidas Германия миллий жамоаси футболкаларидан 44-рақамни олиб ташлади
16:45 / 05.12.2023