Иқтисодиёт | 08:01 / 08.11.2016
5640
1 дақиқада ўқилади
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штати қарзини тўлай олмаяпти
Бразилия ҳукумати Рио-де-Жанейро штатининг банк ҳисоб рақамларини музлатиб қўйишга қарор қилди, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги.
Штат маҳаллий ҳокимиятига кўра, 2016-йилги Олимпия ўйинларини ўтказгач, молиявий аҳволи фавқулодда ёмонлашган. Шунингдек, давлат хизматчиларига маошлар ўз вақтида тўланмаётгани хабар қилинмоқда.
Мамлакат ҳукумати эса 170 млн реал (53 млн АҚШ доллари) миқдоридаги қарздорликни ёпишни талаб қилмоқда. Рио-де-Жанейро штати ҳисоб рақамлари қарз тўланмагунча музлатилиши таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди
17:08 / 02.11.2024
Бразилияда катталиги чумолидай келадиган қурбақа топилди
09:30 / 21.10.2024
Бразилия президенти BRICS саммитига парвозини бекор қилди
14:10 / 09.10.2024