Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиянинг Petrobras компанияси йирик зарари ҳақида маълум қилди
Бразилия давлат нефть компанияси – Petrobras’нинг жорий йил учинчи чорагида кўрган соф зарар ҳажми 5 марта кўпайган ва 5,38 млрд долларни ташкил этган. Бу ҳақда, RNS компания маълумотларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Компания 2016 йил иккинчи чорагида 106 млн доллар миқдорида соф даромад олганини маълум қилган эди. Шунингдек, компания ҳисобот даврида 21,69 млрд доллар миқдорида савдо тушумига эга бўлгани ҳақида хабар қилган. Бу рақам ҳам, аввалги кўрсаткичдан 6,38 фоизга кам демакдир.
Ҳисоботда айтилишича, компания акцияларининг ҳар биридан кўрилган зарар 0,41 долларни ташкил этган ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,5 марта арзонлашган. Ҳар бир қимматли қоғоздан 0,9 долларгача зарар кўрилган.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026