08:59 / 16.11.2016
10821

16 ноябрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

15 ноябрь туни ва 16 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

I халқаро мева-сабзавот ярмаркасида 1400 минг тоннадан зиёд маҳсулотларни экспортга чиқариш бўйича шартнома имзоланди


Фото: Sputnik / Стрингер

 

Тошкентда биринчи Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси ўз ниҳоясига етди. Ярмарка ишида 33 та хорижий давлат компаниялари, савдо ташкилотлари, қишлоқ хўжалиги йўналиши вазирликлари, логистика компанияларининг 300 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

>>> Батафсил.

Энг кўп маош оладиган давлат раҳбарлари рейтинги эълон қилинди


Фото: Getty Images

Statista тадқиқот маркази томонидан энг кўп маош олувчи давлат раҳбарлари тўғрисида маълумот эълон қилинди.  

>>> Батафсил.

Пора олишда ушланган Улюкаевга уни кузатиб туриш учун электрон билагузук тақилади


Фото: © РИА

16 ноябрда Россия собиқ иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаевга уни уй қамоғида бўлиши вақтида кузатишга имкон берувчи электрон билагузук (браслет) тақилади.

>>> Батафсил.

Путин ва Назарбоев Суриядаги вазиятни муҳокама қилишди

Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали суҳбатлашди ва Суриядаги вазиятни муҳокама қилди.

>>> Батафсил.

Порошенко Трампни Украинага таклиф қилди


Фото: EPA

Украина президенти Пётр Порошенко АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди.

>>> Батафсил.

WhatsApp'да видеоқўнғироқлар функцияси пайдо бўлди

WhatsApp мессенжери iOS, Android ва Windows платформаларида видеоқўнғироқлар функциясини жорий қилмоқда.

>>> Батафсил.

АҚШда 1,6 млн км юрган Porsche топилди


Фото: motor.ru

Америкалик Гай Ньюмарк ўзининг Porsche 356 автомобилида 1 миллион миль (1,6 миллион км) юришга муваффақ бўлди. У купедан ҳар кунги эҳтиёжи учун фойдаланса-да, автомобиль ўзининг ажойиб техник ҳолатини сақлаб қолган.

>>> Батафсил.

Жеррард «Лос-Анжелес Гэлакси»дан кетишини маълум қилди


Фото: © Getty Images

МЛС вакили «Лос-Анжелес Гэлакси» клуби яримҳимоячиси Стивен Жеррард клубдан кетиши ҳақида эълон қилди.

>>> Батафсил.

Ўғил ўз онасидан хотини сабаб ранжиди, шунда Аллоҳ ундан ранжиди

Кекса аёл ўғли ва келини билан бир ҳовлида яшар эди. Бир куни ўғил ишдан келса, хотиннинг авзойи бузуқ. Бунинг сабабини сўраган эди, онасининг устидан шикоят қилиб, анчагина ёмон гапларни гапирди. Ўғил бундай сўзларни кўп эшитган бўлса-да, бу сафар тоқат қила олмади.

>>>  Батафсил.

Top