10 миллион долларга сотилган гиперкарни биласизми?
Дунёда атиги етти нусхада бўлган Koenigsegg One:1 гиперкарининг бири АҚШда дастлабки қийматидан беш баробар қимматга сотилди. GTSpirit нашрининг The Auto Art дизайн ательесига таянган ҳолда ёзишича, гиперкарга 10 млн доллар тўлашган.
Koenigsegg One:1 2014 йилда нималарга қодирлигини намойиш қилган эди. Унинг номи қувватининг вазнига нисбатини, яъни бир от кучига бир килограмм мос келишини англатади. Автомобиль 1341 от кучига эга бўлган, беш литр ҳажмдаги саккиз цилиндрли мотор билан жиҳозланган. У иккита турбинага эга. Автомобиль икки узатмали етти босқичли автомат қути кўмагида ҳаракатланади. Вазни ҳам от кучига мос равишда 1341 кгга тенг.
Модель бир неча маротаба тезлик рекордларини ўрнатган. Гиперкар Спа-Франкоршам ва «Сузука» автодромларидаги энг тезкор серияли автомобиль бўлган эди. У «0-300-0» кўрсаткичига 17,95 сонияда эриша олган. Бундан ташқари, икки километр масофада соатига 386 км тезликка чиққан.
Мавзуга оид
21:34 / 27.11.2024
Хитой ва АҚШ «учга уч» формуласи бўйича маҳбуслар алмашди
19:34 / 27.11.2024
ФҚБ томонидан энг кўп қидирилган шахс Буюк Британияда ҳибсга олинди
09:19 / 27.11.2024
Италиядаги хушманзара қишлоқ Трамп бошқарувидан норози америкаликларга 1 доллардан уй таклиф қилмоқда
23:52 / 26.11.2024