Педагог интернатдаги тарбияланувчисини 10 минг долларга сотмоқчи бўлди
Украинанинг Харьков вилоятидаги мактаб-интернатларидан бирида ишловчи педагог ўзининг 13 ёшли тарбияланувчисини 10 минг долларга сотмоқчи бўлди. Бу ҳақида минтақа прокуратураси сайтида хабар берилди.
"Педагогга Украина ЖКнинг 149-модда 3-банди (Одам савдоси ёки бошқа ноқонуний келишувни амалга ошириш) бўйича айблов қўйилди", - дейилади идора хабарида. Мазкур модда бўйича максимал санкция 15 йилга озодликдан маҳрум қилишдан иборат.
Педагог қўлга олинди, унга нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков рўй берган воқеани ўзининг Facebook тармоғидаги саҳифасида изоҳлади. Унга кўра, муаммоли ўсмирларга мўлжалланган махсус интернатнинг 52 ёшли украин тили ва адабиёти ўқитувчиси "тарбияланувчи қизни сотиш борасидаги бизнес-режаси устида деярли бир йил ишлаган".
"У (педагог) нобоп оила қизини топиб, уни интернатга жойлаштирган, харидор излаган, ҳужжатларни етказган... Харидор органларнинг кўчиб ўтказилишига ишора қилиб, боланинг соғлиғи билан қизиққанида қизнинг суратлари ва тиббий маълумотномасини тақдим этган", - деб ёзади у.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари педагогнинг ёвуз нияти ҳақида тўрт ой олдин хабар топишган ва оператив назоратни йўлга қўйишган. "Педагог болани интернат ташқарисига олиб чиқиб, харидорлардан пул олаётганида қўлга тушган", - деб ёзган Аваков ва мазкур иш юзасидан қўзғатилган тергов иши ўз назоратида эканини таъкидлаган.
Мавзуга оид
20:12
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024