Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самолётлардаги иллюминаторлар сенсор дисплейларга айлантирилмоқда
Vision Systems компанияси йўловчиларни зериктирмаслик учун LCD дисплей ва сенсор қатламли иллюминаторларини намойиш этди. Бу ҳақида Naked Science нашри хабар берди.
Acti-Vision Window иллюминатори электрокимёвий шиша ва сенсор дисплей қатламларидан иборат. Авиайўловчи махсус интерфейс орқали интернет сайтлари, видео ёки суратларни кўздан кечириши мумкин.
Дисплейнинг шаффофлигини созлаш имкони мавжуд. Шу йўл билан борт ортидаги ҳарорат ёки парвозга оид маълумотларни олиш мумкин. Салондаги марказий жойларда ўтирган йўловчиларнинг технологик иллюминатор билан қандай ишлашлари номаълум.
LCD дисплей биргина босиш орқали ўчирилади. Иллюминатор чироғи ҳалақит бермаслиги учун унинг ёрқинлигини ўзгартириш мумкин.
Мавзуга оид
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026
АҚШ Эрон билан уруш давомида еттита самолётини йўқотди – ОАВ
13:56 / 23.03.2026