Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг Ctrip сайёҳлик хизмати Skyscanner хизматини харид қилди
Хитойнинг сайёҳлик хизматларини таклиф қилувчи Ctrip.com сайти авиачипталарни онлайн қидириш бўйича Skyscanner хизматини 1,74 млрд доллар эвазига харид қилди. Битим йил охиригача тўлиқ якунланиши керак, деб ёзмоқда The Guardian нашри.
Skyscanner хизмати арзон авиачипталарни топиш ҳамда турли сайёҳлик сайтларидаги самолётлар, меҳмонхоналар ва автомобиллар ижараси учун нархларни солиштиришга имкон беради. Сайтга ҳар ой 60 млнга яқин фойдаланувчи киради, у дунёнинг 30 тилида хизмат кўрсатади.
Таъкидланишича, Skyscanner ходимлари компаниядаги фаолиятини давом эттиради.
Мавзуга оид
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
18:31 / 09.06.2026