Жамият | 10:37 / 02.12.2016
4291
2 дақиқада ўқилади

АҚШда ўрмон ёнғинларига сабабчи бўлган эркак қўлга олинди

Фото: Reuters

АҚШнинг Теннесси штатида ўт қўйишда гумондор бўлган эркак полиция томонидан қўлга олинди. Бу ерда рўй берган ёнғинлар оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда ABC News телеканали.

"Ҳукумат Теннесси шарқидаги ёнғинга алоқадорликда гумон қилиб бир эркакни ҳибсга олди. Бунинг натижасида 26 гектар ўрмон ҳудуди ёниб кетди", - дейилади телеканал хабарида.

Штат қонунларига кўра, бундай ўт қўйишда гумон қилинган шахс олти йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилиб, йирик миқдордаги жаримани тўлайди.

Теннесси губернатори Билл Хэслем эса ҳодиса сабаб штатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. 

Унинг доирасида бир қатор маҳсулот ва хизматлар нархининг оширилиши тақиқланган (жумладан – озиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва ёқилғи).

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча ҳафта давомида ёнғинлар Теннесси, Жоржия ва Шимолий Каролина штатларида авж олган. Унинг тарқалишига жанубий штатлардаги қурғоқчилик сабаб бўлмоқда. 

Хэслемнинг маълум қилишича, ҳозирги табиий офат штат ҳудудида сўнгги 100 йилда кузатилган энг йирик ёнғиндир.

Мавзуга оид