Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда долларни лирага алмаштирганларга бепул қабр тошлари ваъда қилинди
Туркиянинг Бурса шаҳрида яшовчи қабр тошларини тайёрловчи устахона эгаси лира курсини барқарорлаштириш учун валюта алмаштиришга рози бўлган буюртмачиларнинг қабр тошларини бепул тайёрлаб беришга ваъда берди. The Hurriyet Daily News шу ҳақида маълум қилди.
Фирма раҳбари Энес Аланнинг изоҳлашича, у бундай ишга ватанпарварлик ҳисси юзасидан, мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни қўллаб-қувватлаш мақсадида қўл урмоқда.
"2 минг долларни турк лирасига алмаштириб, чекини бизга тақдим этган кишиларга 750 лирага баҳоланувчи қабр тошини бепул тайёрлаб берамиз, - дея ваъда берди Алан. - Биз ҳаттоки мозорга ҳам тошни ўзимиз етказиб берамиз".
Аланнинг сўзларига кўра, буюртмачилар унинг ташаббусига ижобий муносабат билдиришмоқда, зеро улар ҳам мамлакат ва унинг иқтисодиётини ҳимоя қилиш тарафдоридир. Баъзи харидорлар чекларни келтиришган, лекин қабр тошини бепул олишдан бош тортишган.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026