Жаҳон | 07:59 / 08.12.2016
3466
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда авиаҳалокатда 5 киши ҳалок бўлди

Фото: © RIA

Бразилиянинг Амазонас штатида 7 декабрда юз берган авиаҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, деб маълум қилди маҳаллий қутқарув хизмати.  

Globovision канали маълумотларига кўра, Embraer 721D русумидаги самолёт Манаус шаҳрининг ўрмонли жойига қулаган. Самолёт Манаусдан Ново-Арипуана шаҳрига авиатакси сифатида парвоз қилаётган бўлган ва ҳавога кўтарилгач қулаб тушган.

Қурбонлар орасида бир бола ҳам бор. Самолёт ерга урилгач портлаб, ёниб кетган. Воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар иш олиб борганлар. Ҳалокат сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид