Ўзбекистон | 07:41 / 12.12.2016
36420
1 дақиқада ўқилади

«Аэрофлот» самолёти парвоздан сўнг Тошкентга қайтишга мажбур бўлди

Фото: Getty Images

Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясининг SU1871 «Тошкент-Москва» йўналиши бўйича қатновини амалга ошираётган самолёт ҳавога кўтарилгач, кўп ўтмай, Ўзбекистон пойтахтига қайтиб қўнди. Бу ҳақда Газета.уз сайти хабар қилмоқда. 

A330 ҳаво лайнери Тошкентдан шундоқ ҳам бир соат кечикиб, соат 4:30 ўрнига 5:35да ҳавога кўтарилган. Кутиш кенглигида рухсатни кутган самолёт 6:05да аэропортга қўнган. 

Экипаж аъзолари ҳаво лайнерининг ортга қайтишига парвоз чоғида кузатилган носозликни айтишган. Айни вақтда, йўловчилар кутиш залига келтирилган. Унинг парвоз қилиш вақти номаълум. 

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид