Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Honda Хитойда ўзининг навбатдаги заводини қуради
Honda Motor компанияси Хитойда автомобиль заводи қураётганини маълум қилди. Лойиҳа ўтган йилнинг кузида иқтисодий пасайиш сабаб тўхтатиб қўйилган эди. Айни пайтда уни битказиш борасида ишлар бошлаб юборилган.
Завод Хубэй провинциясининг маъмурий маркази бўлмиш Ухан шаҳрида қурилади. Инвестициянинг умумий қиймати 3 млрд юанни (435 млн доллар) ташкил этмоқда. Завод илк автомобилини 2019 йилнинг биринчи ярмида чиқариши кутилмоқда.
Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилиги 120 минг автомобиль ишлаб чиқаришга мўлжалланган. У Япониянинг Хитойдаги олтинчи, Ухандаги учинчи заводи бўлади. Бундан ташқари, завод 2000та янги иш ўрнини пайдо қилади.
Мавзуга оид
08:43
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026