Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Ўзбекистон фуқароси томонидан қотиллик содир этилди
11 декабрь куни кечқурун Ростоши қишлоғининг Землянский кўчасидаги турар-жой ҳовлисида жойлашган ҳаммомда 32 ёшли кишининг жасади топилди. Бу ҳақида 1news.uz нашри хабар берди.
Оренбург вилояти тергов комиссияси "Қотиллик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.
Тергов маълумотларига кўра, 11 декабрь соат 18:30да гумондор турар-жойдаги ҳаммомда бўлган. У қўшниси билан жанжаллашиб, унинг кўкрак соҳасига пичоқ билан жароҳат етказган. Бунинг натижасида жабрланувчи ҳаётдан кўз юмган.
Полиция ходимлари қисқа муддатда гумондорни аниқлаб, қўлга олишган. Бу 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди. Манбага кўра, у аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган бўлиб, бир қатор оғир жиноятлар содир этгани учун умрининг 20 йилини қамоқда ўтказган.
Маълумотларда келтирилишича, жабрланувчи оилали бўлиб, икки фарзанднинг отаси бўлган. У маршрутка ҳайдовчиси бўлиб ишлаган.
Вилоят ИИВБ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирда жиноят бўйича тергов ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026