Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат 2017 йилги бандлик дастурини тасдиқлади
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 2016 йил 13 декабрда аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан 2017 йилги давлат дастурини тасдиқлади. Дастур доирасида 345,3 минг доимий иш ўрни барпо этилади. Шундан 131,1 мингтаси саноатда, 69,5 минг нафари хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида, 55,8 минг иш ўрни қишлоқ хўжалигида, 88,9 минг қурилиш ва инфратузилма лойиҳаларида ташкил этилади. 44 минг иш ўрни фаолият кўрсатмаётган корхоналарни қайта тиклаш ҳамда давлат мулкини ижарага бериш асосида пайдо қилинади, деб хабар қилмоқда Uzdaily.uz сайти.
Ўзбекистон, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлик соҳасида 97,7 минг кишига янги иш ўринлари ташкил этишни режалаштирган.
Шу билан бирга, дастурда йиллик ўрта ҳисобда, 199,1 минг кишини мавсумий ва вақтинча ишлар билан таъминлаш кўзда тутилган.
Дастурни ҳаётга татбиқ этишда коллеж, олий ўқув юртлари ва бошқаларнинг 500 минг нафардан ортиғини доимий иш билан таъминлашга катта эътибор қаратилган.
Унга кўра, ишсизлик даражасини 5-6 фоиз даражасида сақлаб қолиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026