07:58 / 14.12.2016
37628

Ассалому алайкум, Ўзбекистон! Бугун 14 декабрь!

14 декабрь — жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 348-куни.

Об-ҳаво:

Бўлиб ўтиши кутилаётган воқеалар:

Бугун Олий Мажлис палаталари қўшма мажлиси ўтказилади - батафсил>>>

Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатида қасамёд қилади - батафсил>>>

Бош вазирлик учун таклиф қилган Абдулла Орипов номзоди шу мажлисда лавозимга тасдиқланиши кутилади - батафсил>>>

ВОҚЕАЛАР:

1992 йил. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланди. 

1992 йил. Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари ходимларидан бир гуруҳини тақдирлаш тўғрисида”ги  Фармони эълон қилинди. 

1911 йил. Руал Амундсен бошлиқ экспедиция илк бор Жанубий Қутбни очди.

1955 йил. Австрия, Албания, Болгария, Венгрия, Иордания, Ирландия, Испания, Италия, Камбоджа, Лаос, Ливия, Непал, Португалия, Руминия, Финляндия, Шри-Ланка  БМТга расман қабул қилинди.

2004 йил. Дунёдаги энг баланд транспорт кўприги – Виадук Мийо очилди.

УШБУ САНАДА ТУҒИЛГАНЛАР:

1503 йил—француз астрологи ва врач Нострадамус, 
1546 йил—даниялик астроном ва кимёгар Тихо Браге, 
1924 йил—машҳур ҳинд актёри, продюсер ва режиссёр Раж Капур,  
1928 йил—рус мультипликатори, режиссёр Николай Серебряков, 
1976 йил—испан футболчиси Сантьяго Марин.

Ўтган кун, 13 декабрда бўлиб ўтган энг муҳим хабарлар билан шу ерда  танишасиз >>> батафсил

Top