Жаҳон | 20:45 / 17.12.2016
6087
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда ИШИДнинг 16 жангариси йўқ қилинди

Фото: © RIA

Афғонистоннинг Нангархор вилоятида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари дрони авиазарбаси натижасида ИШИДнинг камида 16 жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда Hama Press ахборот агентлиги маълум қилди

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, операция давомида жангариларга тегишли бўлган қурол-аслаҳа, ўқ-дори ва портловчи моддалар йўқ қилинган.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, охирги вақтда жангариларнинг Афғонистоннинг шарқий ва жанубий вилоятлари – Логар, Нангархор, Гилманд ва шимолий вилоятлари – Қундуз, Жаузжон ва Парвонада анча мустаҳкамланиб олгани кузатилмоқда. Шу билан бирга "Толибон" ҳаракатининг борган сари кўпроқ дала қўмондонлари ва жангарилари ИШИДга содиқликка қасамёд келтиришмоқда. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид