Жаҳон | 10:07 / 19.12.2016
11550
1 дақиқада ўқилади

Фото: Барак Обама учун қорбоболар

Оқ уйнинг расмий суратчиси Пит Суза (Pete Souza) ўзининг Instagram саҳифасида президент қароргоҳи ходимлари томонидан уюштирилган байрамолди ҳазили ҳақида ҳикоя қилди. 

Насронийларнинг Мавлид байрами арафасида Оқ уй ҳудуди йирик сунъий қорбоболар билан безалди. Шундан сўнг, ходимлар уни кунига оз-оздан силжитишга ва дераза томон яқинлаштиришга қарор қилишган. Шу билан улар буни кимдир сезиши ёки сезмаслигини билмоқчи бўлишган. Бироқ, қорбоболар, уларни силжитишга имкон берадиган даражада енгил бўлмаган. 

Шунга қарамай, кимдир қорбоболарнинг бир гуруҳини Овал хонага қаратиб қўйишнинг уддасидан чиққан. Фотосуратчининг сўзларига кўра, Обамага бу ҳазил ёққан. 

Аввалроқ, Обама ушбу қорбоболарни 1988 йиллардаги «Болалар ўйини» номли қўрқинчли фильмлар қаҳрамони қотил-қўғирчоққа қиёслаган эди. 

 

Мавзуга оид