Маккейн АҚШ жаҳон етакчилигини бой бергани учун қайғурмоқда
АҚШ президент Барак Обама бошқаруви даврида жаҳон етакчилигини қўлдан бой берди, деб ҳисобламоқда Жон Маккейн. Аризона штатидан республикачи сенатор CNN телеканалига берган интервьюсида шундай баёнот берган.
Маккейн ўз фикрларига далил сифатида россиялик хакерларнинг Демократик партия серверларига ҳужум қилишини, Хитойнинг АҚШ сувости қурилмасини эгаллаб олиши ва «Сурия ҳукуматининг Ҳалабда амалга оширган қотиллиги»ни ёдга олган.
«Америка ўз етакчилигини бажармаса, кўплаб ёмон одамлар ҳаракат қилиб қолади», — деган Маккейн.
Сенатор «россиялик хакерларнинг хуружини батафсил ўрганувчи» комиссия тузиш фикрини илгари сурган. «Биз айнан қандай ҳужум қилингани ва унинг оқибатлари қандай бўлганини аниқлашимиз керак. Бу, айниқса, сайловларимизга таъсир этган бўлса, муҳимдир», — деган Маккейн. У бу каби ҳаракатларни «демократияга таҳдид» сифатида баҳолаган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024