Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ницца шаҳри ҳокими Берлин фожиасини ўз шаҳридаги терактга қиёслади
Франциянинг Ницца шаҳри ҳокими Филипп Прадаль Германиянинг Берлин шаҳридаги Мавлид ярмаркасида амалга оширилган ҳодисани 14 июлда ўз шаҳрида содир этилган қўпорувчилик ҳаракати билан таққослади.
Душанба, 19 декабрь куни кечаси юк автомобилини бошқарган номаълум шахс Берлиннинг Шарлоттенбург тумани Брайтшайдплац майдонида ташкил этилган Мавлид байрами савдо ярмаркасида одамларни босиб кетди. Бунинг оқибатида, 12 киши ҳаётдан кўз юмган, 48 нафар одам тан жароҳати олган.
"Айнан ўша усулдаги ижро. Кўр-кўрона зўравонлик", — деб ёзган Прадаль Twitter тармоғидаги микроблогида. Ницца ҳокими, шунингдек, бундай таҳдидларга қарши курашишга чақирган.
14 июль куни юк автомобили ҳайдовчиси Ниццанинг Англия соҳилига тўпланганларни ўзи бошқарувидаги транспорт воситасида босиб кетган эди. Бунинг оқибатида, 86 киши ҳалок бўлган, 430дан ортиқ одам жабрланганди.
Мавзуга оид
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
08:51 / 04.06.2026