Ўзбекистон | 23:49 / 22.12.2016
10495
1 дақиқада ўқилади

Римда Ўзбекистон-Италия ҳукуматлараро ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтади

2017 йил 21 февралда Италия пойтахти Римда Ўзбекистон-Италия ҳукуматлараро ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Жорий ҳафтада Италиянинг Ўзбекистондаги элчиси Андреа Бертоцци вазирликка ишчи гуруҳ йиғилишига тайёргарчиликни муҳокама қилгани ташриф буюрди. Йиғилиш кун тартиби ҳақида тафсилотлар берилмаган.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Италияга Европадаги узоқ муддатли ва истиқболли ҳамкор сифатида қарайди.

Ўзбекистон-Италия алоқаларига Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Италияга 1996 йил июнидаги ва 2000 йил ноябридаги ташрифлари давомида пойдевор қўйилган. 1997 йил майида Италиянинг ўшандаги президенти О.Скальфаро Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан келган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид