Жамият | 00:30 / 22.12.2016
16141
2 дақиқада ўқилади

Суриялик қизча Эрдўғанга ҳалаблик болаларни қутқаргани учун раҳмат айтди

Фото: Twitter/AlabedBana

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған чоршанба куни Анқарадаги қароргоҳида суриялик етти ёшли қизча ва унинг оиласини қарши олди. Бана Алабед исмли қизча атрофдаги кучлар томонидан уюштирилиб, доимий отишмалар ва авиаҳужумлар тўхтамаётган Ҳалабдаги болалар ва катталарнинг овозига айланади.

Ёш қизча, унинг онаси Фотима, отаси Ҳасан ва ака-сингиллари президент саройида Эрдўған ҳамда Туркиянинг биринчи хоними Эмина Эрдўған билан суратга тушишди. Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ҳам президент ва Алабедлар оиласи ўртасидаги учрашувда иштирок этди. 

Фото: Twitter/AlabedBana

Анадоли агентлигининг хабар беришича, Бана Эрдўғанга "барча ҳалаблик болаларнинг саломи"ни етказган. 

"Биз сизни жуда яхши кўрамиз. Сиз бизни Ҳалабдан олиб кетдингиз. У ерда биз азоб чекдик. Уйимизга бомба ташлашди. Биз овқатсиз, егуликсиз қолдик", - деди Бана президентга. 

Шунингдек, у ҳар куни бомба тушавергани учун Ҳалабдан ташқарига чиқишга қўрқиб қолганини ҳам қўшимча қилди.

Учрашув давомида президент Бана ҳамда унинг яқинларига ўйинчоқ совғалар тақдим этди. 

Мавзуга оид