Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда интернет орқали терроризмни тарғиб қилган 1656 киши ҳибсга олинди
Туркияда ярим йил ичида ижтимоий тармоқларда терроризмни тарғибот қилганликда айбланаётган 1656 киши қўлга олинди. Бу ҳақида мамлакат ИИВ хабарига асосланиб, Анадолу агентлиги хабар берди.
Идорада қўлга олинганларга нисбатан терроризм, адоват ва зўравонлик тарғиботига доир айбловлар қўйилган. Бундан ташқари, уларнинг орасида давлат бошқарувидаги шахсларни ҳақорат қилган кишилар ҳам бор.
Ички ишлар вазирли сўнгги олти ой ичида мамлакат бўйлаб 3710 кишига нисбатан тергов иши очилганлиги, улардан 1656 нафари суд қарори билан ҳибсга олингани ҳақида маълум қилган.
Манбага кўра, 1203 нафар шахс шартли равишда ушлаб турилибди, 767 нафари эса сўроқ қилингандан кейин озод қилинган. 84 нафар гумондор бўйича тергов иши давом этмоқда.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026
Бувиси мунтазам тазйиқ ўтказиб келган 3 нафар бола Туркиядан ватанга қайтарилди
18:34 / 25.05.2026