21:26 / 29.12.2016
13775

Кечки дайжест: 29 декабрнинг энг муҳим хабарлари

Якунланиб бораётган 29 декабрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

2016 йилда Ўзбекистон ҳаётида рўй берган асосий воқеалар

2016 йил поёнига етмоқда. Нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё тарихида оғир из қолдириб ўтаётган бу йилда мамлакат тарихидаги энг яхши кунлар ҳам, энг ёмон кунлар ҳам бўлиб ўтди. >>> Батафсил.

Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва туманларида Президент Халқ қабулхонаси очилади

Скриншот: Президент Виртуал қабулхонаси

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси қисқа даврдаги фаолияти давомида аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш имконини берувчи, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимиятлар билан фуқаролар ўртасидаги ҳамкорликнинг самарали механизмига айланди. >>> Батафсил.

Ўзбекистондаги фойдаланилмаётган иншоотларда янги корхоналар ташкил этилади

2017-2018 йиллар мобайнида Ўзбекистондаги фойдаланилмаётган бино ва иншоотларда 4400 дан ортиқ ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этилади. Бу ҳақда Республика Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди. >>> Батафсил.

Сохта “Coca-cola” ва “Fanta”лар фош қилинди

Фото: Customs.uz

Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Жиззах туманида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида сохта тадбиркорлар фош қилинди. >>> Батафсил.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида авиапарвозлар тикланади

2016 йил 27-28 декабрь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг тўртинчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда бир қатор келишувлар имзоланди. >>> Батафсил.

Исроил БМТ истагига қарши борди

Фаолияти Шарқий Қудусда ихтилофнинг кенгаймаслигига қаратилган, Исроилнинг "Ир Амим" нотижорат ташкилоти Исроил ҳукумати Фаластин ҳудудида 4 қаватли уй қуришга рухсат берганини маълум қилди. >>> Батафсил.

Америкаликлар кимни кўпроқ ҳурмат қилишлари маълум бўлди

Gallup компанияси сўровномаси маълумотларига кўра, АҚШнинг кетаётган президенти Барак Обама ва президентлик сайловларида мағлуб бўлган Хиллари Клинтон 2016 йил якунларига кўра АҚШдаги энг ҳурмат қилинувчи одамлар бўлиб қолишмоқда. >>> Батафсил.

Сурияда ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилингани маълум қилинди

Фото: AP

Сурияда АҚШ бошчилигидаги коалиция авиазарбаси натижасида ИШИДнинг юқори мартабали етакчиларидан бири йўқ қилинди. >>> Батафсил.

Трамп БМТни танқид қилди

Фото: AP

АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп БМТ қудратли салоҳиятга эгалиги, бироқ шунга қарамай кам фойда келтиришини айтди. >>> Батафсил.

АҚШнинг энг бадавлат машҳур кишилари эълон қилинди

Америкалик режиссёр, “Юлдузлар жанги” фильмлари яратувчиси Жорж Лукас Forbes журналига кўра АҚШнинг энг бадавлат машҳур кишилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.  >>> Батафсил.

Энг кўп маош оладиган футболчи номи ўзгарди

Фото: AP

Аргентиналик ҳужумчи Карлос Тевес расман Хитойнинг "Шанхай Шэньхуа" футбол клуби билан шартномани имзолади. >>> Батафсил.

Луис Энрике кетганидан сўнг «Барселона»ни ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди

Бильбаонинг «Атлетик» футбол клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Луис Энрике «Барселона»ни тарк этадиган бўлса жамоага бош мураббий этиб тайинланиши мумкин. >>> Батафсил.

Top